O'zbek Ўзбекча
Луис Энрике «Реал» футболчиларининг Испания таркибидан ўрин олмаганига тушунтириш берди
Душанба, 24 Май
21882

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020га йўл оладиган таркибда «Реал» футболчилари киритилмагани сабабини келтирди. 

«Агарда Карвахаль ва Рамос жароҳатлар сабаб ўйин амалиётисиз қолмаганида улар рўйхатга киритилган бўларди. Клублар ўз футболчиларини катта турнирларда миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишини исташади, буни тўғри тушунаман, бироқ айнан улар тақвим туфайли ҳам ўз ўйинчиларини миллий жамоага чақирмасликни сўрашади. Бу ўйинчилар жароҳат сабабли таркибда йўқ. 

Начо? Албатта, у юқори савияда ўйин кўрсатди. Бироқ мен 26 эмас, 24 нафар ўйинчини чақиришни истадим. Миллий жамоадан таклиф олишга муносиб яна 3-4 нафар футболчилар бор», - дея Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрикенинг сўзларини келтирган As.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар