Депай «Барса» эмас, А Серия гранди сафига ўтмоқчи. У Куманнинг Каталонияда қолишига ишонмаяпти
Шанба, 22 Май
5302

«Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайнинг ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га ўтиши амалга ошмай қолиши мумкин.

Mundo Deportivo’нинг ёзишича, Роналд Куманнинг «Барселона»даги келажаги сўроқ остида қолаётгани боис, 27 ёшли нидерландиялик футболчи Каталония клубига ўтмоқчи эмас. Депай ўз агенти ва Роналд Куманга у клубда ишласагина Испанияга кўчиб ўтишини билдирган. Акс ҳолда Мемфис Туриннинг «Ювентус» клуби таклифини қабул қилмоқчи.

Қайд этилишича, «Юве» раҳбарияти Депайга «Барса»нинг таклифидан кўра яхшироқ молиявий шароитларни ваъда қилган. Роналду жамоани тарк этган тақдирда, унинг ўрнини айнан Депай эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Мемфис Франция чемпионати жорий мавсумида 36 ўйинда 20та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар