O'zbek Ўзбекча
Азамат Абдураимов «Янгиер»даги омадли дебюти, Нукусдаги ғалаба ва Суперлига йўлланмаси учун кураш ҳақида
Шанба, 22 Май
2141

Про лига 8-тури доирасидаги «Орол» - «Янгиер» (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов дебют ўйини, таркиб ва Суперлига йўлланмаси учун кураш ҳақида гапирди.

«Ўйин кутилганидек қийин бўлди. «Орол» жамоаси одатдагидек ўз майдонида яхши ўйнайди. Бу янги жамоамдаги илк ўйиним эди. Футболчиларимга раҳмат, улар ҳақиқий ирода намойиш этишди. Бу жамоамизнинг сафардаги дастлабки ғалабаси бўлди.

Рақиблар сафидан Наврўз Алимов ва Азамат Алланиёзовни етакчи деб биламан. Улар миллий жамоа ва Суперлигада ҳам ном қозонишган. Ҳимоячилардан айнан уларга нисбатан хушёр бўлишларини сўрагандим. 

«Янгиер» хусусий клуб, раҳбаримиз Маҳмуд ака футбол жонкуяри саналади. Суперлигага чиқиш учун ўйинимизни янада яхшилашимиз ва таркибни ҳам кучайтиришимиз лозим. Жароҳат олган ҳужумчимиз Мбаке ўрнини бугун Абдумалик Абдуллаев ва Санжар Баратов билинтирмасликка интилишди. Рақиблар сафидан Наврўз Алимов асосий таркибда эмас, захирадан майдонга тушгани биз учун кутилмаган ҳол бўлди.

Бу йил таркибни шакллантириб, кейинги мавсумда Суперлигага чиқишни режа қилганмиз. Раҳбариятнинг бу фикри учун ҳам жамоани қабул қилиб, катта мақсадларни кўзлаганмиз», - дея «Янгиер» бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар