Нуну Эшпирито Санту мавсум якунида «Вулверҳэмптон»ни тарк этади
Жума, 21 Май
8648

«Вулверҳэмптон» клуби жамоа бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту мавсум якунида жамоани тарк этишини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, португалиялик мутахассис АПЛ 38-тури доирасидаги «МЮ»га қарши учрашув якунида «бўрилар» билан хайрлашади. 

Нуну Эшпириту Санту «Вулверҳэмптон»да ўтган 4 йиллик фаолияти давомида клубни Чемпионшипдан Премьер-лигага олиб чиқиб, жорий мавсумда 12-ўринда бормоқда.

Goal нашрининг ёзишича, португалиялик 47 ёшли мураббий янги мавсумда Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубини бошқариши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар