Фоторепортаж: «Динамо» қувноқ ўйинда «Бухоро»ни енгиб, тўртликка қайтди
Жума, 21 Май
1087

Про-Лига 8-турининг қизиқарли ўйини Самарқандда ўтказилди. «Динамо» ўз майдонида етакчилар қаторида бораётган «Бухоро»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ ҳисоб самарқандликлар ўйинда яққол устунликка эга бўлганини англатмайди. Самарқанддаги қувноқ тўқнашув ҳакам ҳуштаги чалингунга қадар давом этди.

Аввалига Сардор Эминов «Динамо»нинг биринчи бўлимдаги ҳужумларининг мантиқий якуни ўлароқ 45-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи тайм ўртасида эса самарқандликлар юлдузи Шоҳрух Абдураҳмонов катта саҳнага чиқди ва яна олис масофадан гол урди. Унинг голига украиналик Олег Марчук ассистентлик қилди.

77-дақиқада «Динамо»нинг собиқ ҳужумчиси Амиржон Сафаров самарқандликлар дарвозасига гол урди. 86-дақиқада эса ўйинга якуний нуқта қўйилган гол урилди. Ислом Шарипов жарима зарбасини голга айлантириб, «Динамо»нинг ғалабасини мустаҳкамлади – 3:1.

Жанвогар кечган «Динамо» – «Бухоро» ўйинини Tribuna.uz мухбири стадионда кузатди. Қуйида учрашувдан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар