«Бухоро» мураббийи: «Ёмон ўйнамадик, шунчаки омадимиз келмади»
Жума, 21 Май
891

Про лига 8-тури доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўрнига унинг ёрдамчиси Суҳроб Неъматов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Нима ҳам дердим? «Динамо» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинимизга келсак, ўйин бошидаги вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса имкониятини голга айлантирди. Бу баҳсни омадсизлик сифатида баҳолайман. Рақиб голларидан кейин ўйинимиз қовушмади. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимизми? Ёмон ўйнадик деган фикрга қўшилмайман. Шунчаки вазиятларни голга айлантира олганимизда барчаси бошқача кечиши мумкин эди. 

Самарқанддаги мағлубият жамоамизнинг Суперлига борасидаги режаларига таъсир қилмайди. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, мақсад сари курашишда давом этамиз», - дейди «Бухоро» мураббийи Суҳроб Қобилов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар