O'zbek Ўзбекча
Азамат Абдураимов Про лигада фаолият бошлади
Жума, 21 Май
6703

Про лига дебютанти «Янгиер» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Про лига 8-турига қадар 6 ўйинда 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринда борган «Янгиер» клубида бош мураббий ўзгарди. Клуб «Орол»га қарши учрашув олдидан Элдор Сакаевни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Азамат Абдураимовни бош мураббий сифатида тайинлаган.

Абдураимов қўл остидаги «Янгиер» Про лига 8-турида Нукусда «Орол»ни мағлуб этиб (2:1), жорий мавсумда илк марта сафардан ғалаба билан қайтди.

Маълумот учун, Азамат Абдураимов мураббийлик фаолиятини 2008 йилда Самарқанднинг «Динамо» жамоасида бошлаб, сўнг «Андижон» клуби ва Ўзбекистон ёшлар жамоасида фаолият юритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар