O'zbek Ўзбекча
Хедира футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Пайшанба, 20 Май
5533

«Ҳерта» яримҳимоячиси Сами Хедира футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

34 ёшли ўйинчи 22 май куни «Ҳоффенҳайм» билан баҳсда фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказади. Яримҳимоячи бу мавсумда Бундеслигада 8та баҳсда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилди. 

Хедира фаолияти давомида «Штутгарт», «Реал» ва «Ювентус»да ҳаракат қилган ва Бундеслига, Ла Лига, А Серия (5 бор), Испания Кубоги (2 марта), Италия Кубоги (3 бор), Италия ва Испания Суперкубоги, ЕЧЛ, Европа Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Шунингдек, у Германия миллий жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар