Элдор Шомуродов Осиёда ҳафта қаҳрамонлиги учун даъвогар
Чоршанба, 19 Май
7355

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти сўнгги бир ҳафта давомида хориж чемпионатларида ўзини кўрсата олган осиёлик футболчиларни эътироф этиб, ҳафта қаҳрамонини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда.

Жумладан, шанба куни А Серия 37-тури доирасидаги «Женоа» - «Аталанта» (3:4) баҳсида Италия чемпионатидаги илк дублини нишонлаган Элдор Шомуродов ОФК томонидан Осиёдан ташқарида тўп сураётган осиёлик «ҳафтанинг энг яхши футболчиси» номинациясида ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда. 

11 нафар номзод орасида Элдор Шомуродовдан ташқари, Майа Йошида (Япония), Такефусу Кубо (Япония), Жао Южие (Хитой), Карим Ансарифард (Эрон), Ватару Эндо (Япония), Ли Сунг (Ж.Корея), Бала Деви (Ҳиндистон), Юня Ито (Япония), Саид Иззатуллоҳи (Эрон) сингари ўйинчилар жой олган.

Сўровнома бошланган 19 май кунги ҳолатга келиб, Элдор Шомуродов умумий овозларнинг қарийб уч фоизини олган. 

Маълумот учун, Элдор А Серия жорий мавсумида 30 ўйинда 7та голга муаллифлик қилган.

Қуйидаги манзил орқали ОФК расмий сайтига кириб, Элдор Шомуродовга овоз беришингиз мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар