O'zbek Ўзбекча
Хави «Барса» билан музокара ўтказганини рад этди
Сешанба, 18 Май
2719

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Барселона»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди.

«Бу ҳақда ҳеч нарсадан хабарим йўқ, айни дамда меҳнат таътилидаман», - дея Хавининг сўзларини келтирган AS нашри.

Аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти клуб бош мураббийи Роналд Куманни мавсум якунида истеъфога чиқармоқчи экани, унинг ўрнига Хави таклиф этилиши ва бу борада музокара аллақачон бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, Хавининг Қатар клуби билан тузган шартномасига кўра, клуб испаниялик мураббийни фақатгина Каталония жамоасидан таклиф тушса, қўйиб юбориши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» Ла Лига 37-турида «Сельта»га мағлуб бўлиб, чемпионлик учун имкониятни йўқотди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар