АПЛ клуби Ҳанс-Дитер Фликка таклиф тайёрлаяпти
Душанба, 17 Май
11963

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби янги мавсум олдидан мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда.

The Telegraph’нинг ёзишича, Лондон клуби раҳбарияти жамоага Ҳанс-Дитер Фликни чақирмоқчи. «Бавария»ни тарк этган немис мутахассиси кейинги жамоаси масаласида ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» клуби президенти Даниэл Леви германиялик 56 ёшли мураббийга таклиф тайёрламоқда. Аввалроқ, Нагельсманн ва Массимилиано Аллегри «Тоттенҳэм» таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» АПЛ 36-туридан кейин 59 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар