Аллегри «Реал» вакиллари билан учрашди
Душанба, 17 Май
7196

«Реал» жамоани тарк этиши кутилаётган Зинедин Зидан ўрнига бош мураббийлик учун номзодларни кўриб чиқмоқда.

Италиялик таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Мадрид клуби вакиллари «Ювентус» собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан учрашиб, музокара ўтказган. Қайд этилишича, томонлар март ойидан буён алоқада бўлиб туришибди.

53 ёшли мутахассис Зидан жамоани тарк этган тақдирда «Реал»да иш бошлашга тайёр. Мураббийга Италиядан ҳам таклифлар бор, аммо Аллегрининг ўзи «Реал»да иш бошлашни истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар