Игорь Сергеев «Оқтўбе»ни мағлубиятдан қутқариб, Қозоғистон Премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди
Жума, 14 Май
3493

Қозоғистон Премьер-лигаси 11-тури доирасида Игорь Сергеев фаолият олиб бораётган «Оқтўбе» клуби ўз майдонида «Қайсар»га қарши майдонга тушди. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очган бўлишса, биринчи бўлим якунида Игорь Сергеев томонидан киритилган гол мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Ушбу гол ҳамюртимизнинг мавсумдаги 7-голи бўлди ва Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасида тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланиб олди. «Оқтўбе» 13 очко билан 9-ўринда бормоқда.
 
Қозоғистон Премьер-лигаси. 11-тур
«Оқтўбе» - «Қайсар» 1:1
Голлар
: Игорь Сергеев 43 - Каролис Лаукземис 28.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар