Исломбек Исмоилов «Турон» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди
Пайшанба, 13 Май
6532

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Турон» - «Қизилқум» (0:1) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра лавозимини тарк этди.

«Клуб раҳбарияти иштирокида ўтган йиғилишда бош мураббий Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди.

Жамоани вақтинча польшалик мутахассис Богуслав Баниак бошқариб турадиган бўлди. Суперлиганинг 9-турида «Сурхон» жамоаси билан ўтказиладиган баҳсга жамоани Богуслав Баниак тайёрлайди.

Клуб Исмоиловга жамоа ютуқ ва ғалабаларида қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирган холда ёш мутахассиснинг келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар ёр бўлишини тилайди», — деб ёзади «Турон» матубот хизмати.

Маълумот учун, «Турон» Суперлигада 8-турдан кейин 3 дуранг ва 5 мағлубиятни қайд этган ҳолда сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар