УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финалларига тайинланган ҳакамларни эълон қилди
Чоршанба, 12 Май
4466

УЕФА клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирларнинг ҳал қилувчи ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамларни маълум қилди.

Унга кўра, «Манчестер Сити» ва «Челси» ўртасида ўтадиган Чемпионлар лигаси финал баҳсини испаниялик рефери Антонио Мигель Матеу Лаос бошқариб борадиган бўлди.

Европа лигаси финали доирасидаги «Вильярреал» – «Манчестер Юнайтед» учрашувида эса франциялик ҳакам Клеман Тюрпен ишлайди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси финали 29 май шанба куни ўтказилса, Европа лигаси 26 май чоршанба куни ўтказилади.

Аввалроқ, ЕЧЛ финали мезбонлиги Истанбулдан Португалиянинг Порту шаҳрига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар