БАА чемпионати якунланди. «Шабоб Ал Аҳли» «Шаржа»ни ортда қолдириб ОЧЛ саралашига йўлланма қўлга киритди, «Ҳатта» юқори дивизионни тарк этди
Чоршанба, 12 Май
4433

БАА Про лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди ва якунда «Ал Жазира» клуби чемпионликни қўлга киритди.

«Шаржа» (48 очко) «Иттиҳод Кальба»га ютқазиб қўйди. Бундан унумли фойдаланган «Шабоб Ал Аҳли» (50 очко) сафарда «Ан Наср»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди ва келаси мавсумда ОЧЛ саралашида қатнашадиган бўлди. 

«Шаржа» сафида Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди. «Шабоб Ал Аҳли»да эса Одил Ҳамробеков 63-дақиқада захирадан майдонга тушди, Жалолиддин Машарипов қайдномага киритилмади.

Достон Ҳамдамов ўйнайдиган «Ҳатта» меҳмонда «Ал Айн»га имкониятни бой бериб, мавсумни 12 очко билан сўнгги ўринда якунлади ва юқори дивизионни тарк этди. Достон 52-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. 

БАА Про лигаси, 26-тур, 11 май

Ан Наср — Шабоб Ал Аҳли 2:3
Голлар: Фардан (9), Жобир (86, автогол) — Алҳашми (52, пенальти), Суҳайл (58), Жума (83). 

Иттиҳод Кальба — Шаржа 1:0
Гол: Млапа (18).

Ал Айн — Ҳатта 1:0
Гол: Канедо (31).

Ўхшаш янгиликлар