Кроос Маунтга жавоб қайтарди: «Илк финалингда омад тилайман»
Жума, 07 Май
12120

 «Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос ЕЧЛ яримфинали доирасида «Челси»га (0:2) қарши баҳсдан кейин рақиб яримҳимоячиси Мэйсон Маунтга жавоб қайтарди. 

Германиялик футболчи жавоб ўйини олдидан: «Челси»нинг ҳеч бир футболчиси мени уйқусизликка дучор қилгани йўқ. Уларнинг кучли томонларини биламиз», – деб айтганди. 

Маунт эса Мадрид клуби мағлуб этилгач: «Реал» футболчиларидан бири дастлабки баҳсдан кейин «Челси» футболчиси туфайли уйқусизликка йўлиқмаслигини айтганини эшитдим. Аммо энди у бутун жамоа сабабли уйқусиз қолади», – деди.    

Кейин Кроос «твиттер»даги саҳифасида англиялик футболчига шундай жавоб қайтарди: «Мен ҳали ҳам яхши ухлаяпман. Сизлар зўр ўйнадинглар. Табриклайман. Сенга Чемпионлар Лигасидаги илк финалингда омад тилайман».

Тони «илк финалинг» дейиш орқали ёш яримҳимоячига киноя қилди. Маълумот учун, Кроос ЕЧЛда 5 бор финалда қатнашиб, 4 бор ғолиб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар