Илҳом Мўминжонов нега ўйин охирида «Динамо» футболчисига тўпни бермаганини тушунтирди
Жума, 07 Май
3821

«Нефтчи» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов «Динамо»га қарши ўйиндан кейин Tribuna.uz мухбирига ўз фикрларини билдирди.

«Ўйиндан аввал самарқандликларнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик ва футболчилар берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бугун биз рақибнинг хатосидан фойдаланиб, ғалаба қозондик. «Динамо» ўтган ўйинда «Сурхон»га асосан стандартлардан гол урганди ва биз бундан эҳтиёт бўлишимиз керак эди. Рақиб жиддий эди, «Динамо» биз, «Бухоро» ва «Олимпик» билан Суперлигага чиқиш учун курашади.

Рақиб футболчисига тўпни бермаганим ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин охирида ҳар қандай жамоа ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилади ва мен ҳам ҳиссиётга берилиб, сариқ карточка олдим.

«Динамо» асосан ҳужумчимиз Обрадовичга эътибор бергани сабаб қанотда ўйнайдиган футболчиларда имконият кўпроқ бўлишини айтгандим, бу тактика қўл келди. Абдуллаев икки қанотда ҳам ўйнади, чунки очиқ жойлар бор эди», деди Мўминжонов ўйиндан кейин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар