Зидан: «Яримфиналга тиришқоқлик ва ишонч билан етиб келдик. Футболда мўжиза йўқ»
Чоршанба, 05 Май
2635

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Челси»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бизни нима кутаётганини биламиз. Нима қилиш кераклигини тушунамиз ва муваффақият учун бор кучимизни берамиз. 

Бу босқичга тиришқоқлик, ўзимизга бўлган ишонч билан етиб келдик. Футболда мўжиза йўқ. 

Олдимиздаги камида 90 дақиқа давомида қўлимиздан келганича ўйнашимиз керак. Чемпионлар Лигаси яримфиналидамиз. Бу ҳар куни бўлмайди. Футболчилар жавоб баҳсига яхши тайёргарлик кўришган. 

Рамос аниқ ўйнайди, деб айта олмайман. У жамоа билан келди. Демак, унинг ҳолати яхши. Сардоримиз биз билан эканлиги муҳим», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Челси» — «Реал» ўйини бугун, 5 май куни бўлиб ўтади. Мадриддаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар