O'zbek Ўзбекча
«Ас Садд» Хави билан шартномани узайтирмайди
Сешанба, 04 Май
8809

«Ас Садд» бош мураббийи Хави мавсум охирида жамоани тарк этади. 

Al-Kas телеканалининг хабар беришича, клуб раҳбарияти 41 ёшли мутахассис билан янги шартнома имзoлашни режалаштирмаяпти. 

Бундай қарорга «Ас Садд»нинг ОЧЛда гуруҳда қолиб кетгани сабаб бўлиши мумкин. 

Жамоа бу мавсумда мавсумни мағлубиятсиз якунлаб, Қатар чемпионига айланди. Шунингдек, февраль ойида Қатар шаҳзодаси Кубогини қўлга киритди. 

Хави «Ас Садд»га 2015 йили «Барселона»дан келиб қўшилган ва 4 йил давомида футболчилик фаолиятини давом эттирган. 2019 йилдан эса бош мураббий вазифасини бажараётганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар