«Манчестер Сити» - «ПСЖ» жавоб учрашувига ҳакамлар тайинланди
Якшанба, 02 Май
3808

Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб учрашуви доирасидаги «Манчестер Сити» - «ПСЖ» баҳсини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди

УЕФА расмий сайти хабарига кўра, Манчестердаги ўйинни нидерландиялик Бьорн Куйперс  бошқарувидаги бригада бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради. VAR тизимида Пол ван Букел ва Деннис Хиглер ишлайди.

Маълумот учун, «ПСЖ» — «Манчестер Сити» ўртасидаги дастлабки ўйинда инглизлар Франциядан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Жавоб учрашуви 4 май, сешанба куни Манчестерда ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар