«Кротоне» А Серияни тарк этди
Якшанба, 02 Май
2155

«Кротоне» Италия чемпионатининг 34-турида ўз майдонида «Интер»га (0:2) мағлуб бўлди.

Натижада 18 очкога эга Серсе Косми жамоаси чемпионат якунига 4 тур қолганида А Серияни тарк этиши маълум бўлди.

«Кротоне» қолган 4та ўйинда ғалаба қозонса ҳам, 17-ўриндаги «Кальяри»га (31) ета олмайди. 

«Кротоне» сўнгги 4 турни «Рома», «Верона», «Беневенто» ва «Фиорентина»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар