Почеттино: «Тасодифий голлар ўтказиб юбордик, аммо иккинчи таймда «Сити» биздан кучли эди»
Пайшанба, 29 Апрел
2082

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино EЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Икки хил тайм. Биринчисида бизда ҳаммаси яхши эди. Имкониятлар яратдик ва ҳисобда олдинда боришга лойиқ эдик. Аммо иккинчи таймда рақиб биздан кучлироқ эди. 

Иккала гол ҳам тасодифий эди, лекин умуман олганда улар биздан кўпроқ вазиятлар яратишди. 

2та гол ўтказиб юборганимиздан жуда хафа бўлдик. Яримфиналда буни қабул қилиш қийин. Бу жуда ачинарли. Иккинчи бўлимда «Сити» билан курашиш қийин кечди. Улар агрессив ҳаракат қилишди ва биз тўпни қайтариб олишга қийналдик. 

Футболда ишонишингиз керак. 6 кундан кейин жавоб баҳси учун борамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, керакли голларни урамиз. Албатта, босим бор, аммо футболда хоҳлаган нарсангизга эришиш учун ҳаракат қилиш муҳим», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради BT Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар