«Андижон» Отабек Ғуломхўжаев истеъфога чиқарилганини эълон қилди
Пайшанба, 29 Апрел
3000

«2020 йилнинг ноябрь ойида жамоамизга бош мураббий сифатида келган Отабек Ғуломхўжаевни клуб раҳбарияти истеъфога чиқаришга қарор қилди», - дея ёзади «Андижон» клуби матбуот хизмати.

«Андижон» жамоаси Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида 11та расмий учрашув ўтказди. Шуларнинг учтасида ғалаба, бир дуранг ва 7 учрашувда мағлубиятга учради. Қайд этилишича, мураббий қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилган.

Маълумот учун, «Андижон» сўнгги ўйинда кубок доирасида «Турон»га мағлубиятга учраб, Ўзбекистон кубоги доирасида гуруҳдан чиқа олмаган эди. Сўнгги ўйинлардан кейин матбуот анжуманида ёрдамчи мураббий Ёрқин Назаров иштирок этаётганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар