Почеттино «Ман Сити» билан ўйин ҳақида: «Жаҳоннинг энг яхши мураббийи қўл остидаги энг яхши жамоалардан бирига қарши майдонга тушамиз»
Чоршанба, 28 Апрел
2311

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигаси яримфинали доирасида ўтадиган «Манчестер Сити»га қарши ўйин ҳақида гапириб, 2019 йилги ўзаро учрашувни ёдга олди.

«Икки йил аввал «Тоттенҳэм» бош мураббийи сифатида «Сити»ни яримфиналда мағлуб этганимиз ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўша ўйинлар умуман бошқача ўтганди. Икки хил вазиятда бўлган жамоалар баҳси эди. Ҳозирги «Сити» анча ўзгарган, мен эса «ПСЖ»да ишлаяпман. Ҳозирги жамоам «Тоттенҳэм»дан мутлақо фарқ қилади.

Жаҳоннинг энг яхши мураббийи қўл остидаги энг яхши жамоадан бирига қарши майдонга тушамиз. Кўрамиз, қани бизга «Бавария»га қарши ўйиндан ҳам қийинроқ бўлармикан», - дейди аргентиналик мутахассис матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «ПСЖ» -  «Манчестер Сити» учрашуви бугун, 28 апрель чоршанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар