Миржалол Қосимов: «Мусобақадан икки хил таассурот қолди»
Чоршанба, 28 Апрел
2387

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ОЧЛ 5-туридан ўрин олган «Ал Ҳилол»га (0:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўйинга ўтишдан аввал мусобақадаги икки хил таассуротим ҳақида гапирмоқчиман. Ҳали мусобақа тугамади ва бизни охирги турдаги баҳс кутмоқда. Лекин бугунги мағлубиятдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмади. Фурсатдан фойдаланиб ташкилотчиларга гуруҳ босқичини яхши даражада ўтказишаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Хурсанд қиладиган тарафи, нуфузли мусобақада қатнашдик. Бу — жамоа учун катта мактаб. Шунингдек, мусобақа давомида доим бизни қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик футбол мухлисларига катта раҳмат айтаман. 

Иккинчи тарафи, яъни ёқмаган жиҳат, бу ўзимизнинг хатолар туфайли кўплаб голларни ўтказиб юборганимиз бўлди. Ҳаёт давом этади. Бу футбол, унда кимдир ютади ва кимдир ютқазади. 

Ўйинга келадиган бўлсак, «Ал Ҳилол» — кучли ижрочиларга эга жамоа. Бугун улар ҳақли ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда 40-дақиқагача яхши ҳаракатландик. Лекин рикошет орқали урилган гол ва иккинчи таймдаги тезкор гол жамоага руҳан таъсир қилди»,  — дея Қосимовнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар