Юлиан Нагельсманн: «Яширмайман, «Бавария» бош мураббийи бўлиш мени ҳар доим қизиқтирган»
Сешанба, 27 Апрел
3172

Янги мавсумдан «Бавария» бош мураббийига айланадиган Юлиан Нагельсманн Мюнхен клуби билан келишувдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мавсум якунида «Лейпциг»ни тарк этиш жуда қийин бўлади. Бу ерда яхши ишлаш учун барча шароитлар яратилган ўзига хос клубда фаолият юритдим. «Лейпциг» билан тарих ярата олганимиз билан фахрланаман. Чемпионлар лигаси яримфиналига чиқиш бу ердаги энг ёрқин хотирам бўлди. Буни бир умр ёддан чиқармайман. Бу йил ҳам Бундеслигада клуб тарихидаги энг яхши натижамизни қайд этаяпмиз. 

«Лейпциг» – ажойиб клуб, аммо мавсум якунида мен кетаман. Яширмайман, «Бавария» бош мураббийи бўлиш мени ҳар доим қизиқтирган. Имконият пайдо бўлгани билан буни қўлдан чиқаришни истамадим. Оливер Минцлафф ва «Бавария» билан келишувга рози бўлган «Лейпциг»нинг бошқа раҳбарларига миннатдорчилик билдириб қоламан», – дейди 33 ёшли германиялик мураббий.

Аввалроқ, Мюнхен клуби Нагельсманни бош мураббий сифатида эълон қилиб, томонлар 2026 йилга қадар шартнома имзолаганини расман эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар