«Тоттенҳэм» Моуриньо ўрнига уч нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда
Душанба, 26 Апрел
12638

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби раҳбарияти янги мавсум учун бош мураббий излашда давом этмоқда, дея хабар беради Goal.

Манбанинг ёзишича, клуб истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо ўринга уч нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда. Булар - Юлиан Нагельсманн («Лейпциг»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Бельгия миллий жамоаси устози Роберто Мартинес. 

Қайд этилишича, номзодлар орасида лондонликлар энг аввало Юлиан Нагельсманн билан музокара ўтказмоқда. 33 ёшли немис мутахассиси билан «Бавария» ҳам қизиқаётгани боис уни «Тоттенҳэм»га олиб келиш осон бўлмайди. «Лейпциг» бош мураббийи варианти ўхшамаса, клуб «Лестер» мураббийи Рожерсни чақирмоқчи. Сўнгги вариант сифатида Мартинес номзоди кўрилиши мумкин.

Маълумот учун, Моуриньо истеъфосидан кейин клубда бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида 29 ёшли Райан Мэйсон фаолият юритмоқда. У мавсум якунига қадар клубни бошқаради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар