Конте: «Скудетто 95 фоизга бизники»
Душанба, 26 Апрел
2552

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Cериянинг 33-туридан ўрин олган «Верона»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бошқа клублар очко йўқотишди, биз эса барқарор эдик. Баъзан одатдагидан кўпроқ муаммолар бўлади, лекин газ педалидан оёғимизни олмаймиз.

Скудетто 95 фоизга бизники. Ҳозирча чемпион эмасмиз, лекин бугун жисмонан яхши тайёргарлик кўрган ва муаммолар яратадиган жамоага қарши баҳсда катта ғалабани қўлга киритдик. «Верона»нинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Интер» 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва чемпионат якунига 5 тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Аталанта»дан (68) 11 очкога олдинда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар