«Бавария» Нагельсманн билан музокараларни бошлади. «Лейпциг» қанча пул сўраётгани маълум
Душанба, 26 Апрел
5595

«Бавария» «Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан музокараларни бошлади. 

«Лейпциг» 33 ёшли мутахассисни қўйиб юборишга тайёр, аммо Мюнхен клубидан товон пули талаб қилмоқда.

Sport1'нинг ёзишича, Саксония клуби Нагельсманн учун 30 млн евро сўрамоқда. Мураббийнинг ўзи ҳам «Бавария»ни бошқаришни хоҳламоқда ва истагини «Лейпциг» раҳбариятига маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Нагельсманн «Лейпциг»ни 2019 йилдан бери бошқаради. Унгача «Ҳоффенҳайм»да ҳам ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар