Чемпионлар лигаси яримфинали биринчи учрашуви доирасидаги «Реал» — «Челси» ўйинига ҳакамлар бригадаси тайинланди, дея хабар бермоқда УЕФА расмий сайти.
Мадридда ўтадиган учрашувни Данни Маккели бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Унга қанотларда Хессел Стегстра ва Ян де Врис ёрдам беришади.
Маълумот учун, «Реал» — «Челси» ўртасидаги дастлабки баҳс 27 апрель куни Мадриддаги «Альфредо Ди Стефано» ўйингоҳида ўтказилиб, соат 23:59да бошланади. Жавоб баҳси 5 май куни Лондонда ўтади.