«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо жамоанинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳақида фикр билдирди.
«Лэмпард ҳақида очиқ гапирсам, у катта клубга ўтишга шошилди. У ҳали етарлича тажрибага эга эмасди.
Ўйлашимча, у «Челси»га жуда эрта келди. Фрэнк ривожланиш йўлидаги бир неча қадамларни ўтказиб юборди ва тўғрисини айтганимда, у бундай даражада ишлашга тайёр эмасди», – дея Жоржиньонинг сўзларини келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард «Челси»ни 2019 йил июлидан 2021 йил январ ойи охиригача бошқарди. Жамоа унинг қўл остида биринчи мавсумда АПЛда 4-ўринни эгаллади ва Англия Кубогида финалгача етиб борди.