УЕФА Суперлига таъсисчи клубларини жазоламайди
Жума, 23 Апрел
5507

УЕФА ижроия-қўмитасининг 23 апрель, жума кунги йиғилиши якунига кўра, ташкилот Европа Суперлигаси таъсисчи-клублари масаласида қарор қабул қилди.

УЕФА ижроия қўмитаси душанба куни янги лигага асос солингани ҳақида эълон қилган 12та клубга нисбатан санкция қўлламасликка қарор қилган.

«Жорий ҳафтада кузатилган воқеалардан кейин биз яна ўз йўлимизда давом этиб, жаҳон футбол оммасига еврокубоклар билан кўтаринкилик бахш этишимиз лозим. Фақатгина ҳамжиҳатликда ишласак, клублар майдон ва унинг ташқарисида муваффақиятларга эриша олишади», – дейилади Европа клублари ассоциацияси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигага 12та клуб - «Реал», «Ювентус», «Барселона», «Атлетико», «Милан», «Интер», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» асос солиб, турли босимлар сабабли 12 клубдан фақатгина «Реал», «Ювентус», «Барселона» турнирда қолишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар