«Орол» таркибида Суперлига даражасидаги ўйинчилар йўқ». Темур Турдиев «Турон»дан учралган йирик мағлубият ҳақида
Чоршанба, 21 Апрел
1008

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги «Турон» - «Орол» (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Темур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.

«Аввало, «Турон»ни ғалаба билан табриклайман. Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрдик. Биринчи бўлимда жамоамизда қандайдир қўрқув ҳисси бўлди. Бунга тезкор голлар ўтказиб юборганимиз сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзига келишди.

«Орол» таркиби маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирилган сабабли Суперлига даражасидаги ўйинчиларимиз йўқ. Шунга қарамай, таркибни кучайтиришга интилаяпмиз.

Наврўз Алимов? Биз тажрибали ҳужумчимизни ўйин охирида майдонга тушириб, ҳужумни кучайтирмоқчи эдик. Аммо мажбурликдан биринчи бўлимда ўйинга қўшдик. Иккинчи бўлимда тактик ўзгариш қилганимиз ўз мевасини бериб, гол урдик.

Жамоа етакчиси? Анчадан буён Суперлига жамоаларига қарши ўйнамаган эдик. Про-лигада ҳам бу йил ўйнаяпмиз, Суперлигани даражаси эса барибир бошқа», - дейди «Орол» клуби бош мураббийи Темур Турдиев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар