УЕФА 2024 йилдан бошлаб еврокубоклар форматини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.
2024 йилдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сони 32тадан 36тага оширилади. ЕЧЛга чиқа олмаган элита жамоаларга янги ўринлар тақдим этилади.
Янги форматда гуруҳлар ўрнида битта лига бўлади. Энг яхши 8 жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Қолганлар саралаш плей-оффида қатнашишади. Янгиланадиган турнирда жамоаларга камида 10тадан ўйин кафолатланади. Шунингдек, клубларнинг даромади кўтарилади.
Худди шу тарзда Европа Лигаси (умумий босқичида камида 8 ўйин) ва Конференциялар Лигаси (6 ўйин) формати ҳам ўзгаради. Кейинги муҳокамалар ва келишувлар натижасида ушбу икки турнирдаги жамоалар сони ҳам 36тага етиши мумкин.