«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер бош мураббий Ҳанс-Дитер Фликнинг жамоани тарк этиш борасидаги қарорига ўз муносабатини билдирди.
«Флик бизга ҳеч нарсани тушунтирмади. У бир ярим йил ичида жуда кўп энергия сарфлади. «Бавария» устози бўлиш осон эмас, чунки ундан доимий тарзда кўп нарса талаб қилинади. Мураббий доим жамоа олдида бўлиши керак.
Ҳанси қарорини изоҳламади. У бундай қилмаслиги керак эди», – дея Мюллернинг сўзларини келтиради Sky Sport Germany.