Лотар Маттеус: «Флик «Бавария» бош мураббийи сифатида Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйинини ўтказди»
Чоршанба, 14 Апрел
10025

Германия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус «Бавария» устози Ҳанс-Дитер Флик ёзда Мюнхен клубини тарк этиши ва миллий жамоада иш бошлашини айтди. 

«ПСЖ» билан баҳс Фликнинг «Бавария» бош мураббийи сифатида Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйини эди. У — Йоахим Лёв ўрнига Германия миллий жамоасини бошқаришга асосий номзод. У ёзда таклифни қабул қилади», — дея Маттеуснинг сўзларини келтиради Goal журналисти Ронан Мёрфи.

Маълумот ўрнида, Флик «Бавария»ни 2019 йилдан бери бошқаради. Клуб унинг қўл остида ЕЧЛ, Бундеслига, Германия Кубоги, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар