Флик: «Биринчи ўйиндаги 3-гол ортиқча бўлганди»
Чоршанба, 14 Апрел
1587

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «ПСЖ»га (1:0, 2:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биринчи ўйинда жуда кўп имкониятлардан фойдаланмаганимиз ва рақибга гол уриш учун кўп имконият бермаганимизни ҳисобга олсак, кейинги босқичга чиқишимиз керак эди. Ўшанда 3-голни ўтказиб юбориш ортиқча бўлганди. 

«ПСЖ» ҳужумда қанчалик хавфли эканлигини ҳамма кўрди. Аммо турнирдан чиқиб кетган бўлсак ҳам, жамоамни мақтамоқчиман ва мағлуб сифатида ғолибни табриклайман. 

Одатда жамоам ҳужумда моҳир, лекин бугун бизга якуний зарбалар етишмади. Бошқача натижага умид қилган бўлсак ҳам, воқеликни қабул қилишимиз керак», — дея Фликнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар