Почеттино: «Бавария» — айни пайтда дунёнинг энг яхши клуби»
Сешанба, 13 Апрел
1312

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши жавоб ўйинидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ҳамма нарса бўлиши мумкинлигига аминман. «Бавария» — айни пайтда дунёнинг энг яхши клуби. Рақибга катта ҳурмат билан қарайман. 

Шу билан бирга ўз кучимизга ишонамиз. Ғалабага эришишга ҳаракат қилишимиз кераклигини жуда яхши тушунамиз», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«ПСЖ» — «Бавария» ўйини бугун, 13 апрель куни бўлиб ўтади. Мюнхендаги баҳсда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар