Мюллер «ПСЖ» билан ўйин ҳақида: «Ўз оёғимизга қарата ўқ уздик»
Пайшанба, 08 Апрел
1942

«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши учрашувдан (2:3) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бундай ўйинларда кейин барча ўтказиб юборган голларимиз ҳақида гапириши аниқ, бироқ фикримча, вазиятларни голга айлантириб 5:3 ёки 6:3 ҳисобида зафар қучганимизда ҳеч ким ўтказиб юборган голларимиз ҳақида гапириб ўтирмасди. 

Бу ўйинда худдики ўз оёқларимизга қарата ўқ узгандек бўлдик. Энди жавоб ўйинида вазиятни ўнглашимиз керак», - дейди Томас Мюллер.

Маълумот учун, «ПСЖ» - «Бавария» ўртасидаги жавоб учрашуви 13 апрель, сешанба куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар