Марсьяль мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин 
Душанба, 05 Апрел
1020

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ЖЧ-2022 саралаши доирасида Франция миллий жамоаси сафида Қозоғистонга (2:0) қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олган ҳужумчи Антони Марсьялнинг ҳолати ҳақида гапирди.

«Антонини масум сўнгигача йўқотишимиз мумкинлиги ҳақиқатан ҳам ташвишлантиради. Аввал унда бундай жиддий жароҳат бўлмаган, лекин ҳозиригиси жуда ёмонлигини кўряпмиз», – дейди Сульшер клуб телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Марсьяль бу мавсумда «МЮ» сафида 22та ўйин ўтказиб, 4та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар