УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги дастлабки икки учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, «Реал» — «Ливерпуль» ўртасидаги учрашувни Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
«Манчестер Сити» — «Боруссия» Дортмунд ўйинида эса Овидиу Хацеган бошчилигидаги руминиялик ҳакамлар фаолият юритишади.
Маълумот учун, «Реал» — «Ливерпуль» учрашуви 6 апрель куни Мадридда ўтказилса, «Манчестер Сити» - «Боруссия» баҳси Манчестерда бўлиб ўтади. Икки ўйин ҳам соат 23:59да бошланади.