Почеттино «Лилль»дан учралган мағлубият ҳақида: «Хавотирда эмасман, олдинда яна бир ой бор»
Якшанба, 04 Апрел
2198

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Лилль»га (0:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўйиндан, 3 очко йўқотганимиздан жаҳлим чиқди. Лекин хавотирим йўқ, чунки чемпионат яна бир ой давом этади. Охиригача курашишимиз керак.  Биз интилаётган барқарорликни топа олмаяпмиз. Бунга таъсир қиладиган кўплаб омиллар мавжуд. Кўтарилиш ва пастлашлар бўлиб турибди. 

Ҳиссиётларни бошқариш футболда ва ҳаётда жуда муҳим. Бу масалада ривожланмоқдамиз, натижани кейинроқ кўрасиз. 

Шубҳасиз, ўйинимиздан норозимиз. Аммо, эҳтимол, яхшироқ натижага ҳам лойиқ эдик. Чунки устунлик бизда бўлди», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» (63 очко)  ушбу мағлубиятдан сўнг пешқадамликни «Лилль»га (66) бой бериб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар