Зидан: «Рамоснинг жароҳат олишида миллий жамоа ҳам, «Реал» ҳам айбдор эмас»
Шанба, 03 Апрел
3037

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания миллий жамоасида жароҳат олгани сабабли мадридликларнинг Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль» ва Ла Лигада «Барселона» билан ўйинларини ўтказиб юборадиган ҳимоячи Серхио Рамос ҳақида фикр билдирди.

«Рамоснинг жароҳат олишида на миллий жамоа, на «Реал» айбдор. Бу – футболнинг бизга ёқмайдиган бир қисми. Бундай ҳолатни тўғри қабул қилишингиз керак. Жароҳатларнинг олдини олиш мумкин эмас. Жамоамизда жароҳатланганлар жуда кўп.

Серхионинг тезроқ тикланишини истаймиз. Унинг «Реал» учун ҳам футболчи, ҳам сардор сифатида қанчалик муҳимлигини биламиз. 

Унинг доим ёнимизда бўлишини истаймиз, аммо ҳозир ихтиёримиздаги футболчилар ҳақида ўйлашимиз керак. Олдиндаги баҳсда «Эйбар» билан ўйнаймиз ва бу беллашув – бутун мавсум учун муҳим. 

Рамос билан янги шартнома бўйича музокаралар? Билмайман. Унинг жароҳатлари вазиятга таъсир қилади, деб ўйламайман. Серхионинг «Реал»да қолишини хоҳлайман», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот ўрнида, 35 ёшли Рамос бу мавсумда Ла Лигада 15та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар