O'zbek Ўзбекча
VARли ўйинда анъанага айланаётган пенальтилар. «Навбаҳор» Олмалиқда Қосимовга мағлуб бўлган ўйиндан фотогалерея
Шанба, 03 Апрел
1333

Суперлига 4-турининг марказий тўқнашуви сифатида эътироф этилган баҳс ОКМК ва «Навбаҳор» ўртасида кечиб, кутилган шиддатни тақдим эта олди. 

Суперлигадаги VARли ўйинда ҳакамларнинг янги тизимга мурожаат қилаётгани ва пенальти белгиланаётгани одат тусига айланмоқда. Олмалиқдаги учрашувда ҳам ҳакамлар дастлаб меҳмонлар дарвозаси томон, кейин эса мезбонлар дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилашди. Санжар Турсунов ва Славиша Стояновичнинг пенальтидан киритган голларидан кейин катта саҳнага Шохруҳ Гадоев чиқди. Қосимов томонидан захирадан майдонга туширилганига 4 дақиқа бўлган Гадоев қарши ҳужумда ажойиб зарбаси билан Юсупов дарвозасининг ўнг бурчагини аниқ нишонга олиб, Олмалиқ клубини Қатардаги ОЧЛ ўйинига хушкайфиятда боришини таъминлади.

Олмалиқдаги учрашувни бевосита майдон атрофида кузатган Tribuna.uz фотомухбири ўйин ҳарорати ва шиддати акс этган энг муҳим кадрларини тақдим этади. 

Суратлар муаллифи: Отахон Юсупов, Tribuna.uz фотомухбири. 

Суперлига. 4-тур. 2 апрель

ОКМК - «Навбаҳор» - 2:1
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
Голлар: Санжар Турсунов 26 пенальтидан, Шохруҳ Гадоев 71 - Славиша Стоянович 44 пенальтидан.
ОКМК: 35. Валижон Раҳимов, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 72),  94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 18.Александр Касьян, 11.Мурод Тошматов (28.Шоҳруҳ Гадоев, 67).
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 72), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббос Ғуломов (28.Никола Тасич, 78), 88.Славиша Стоянович (95.Забиҳилло Ўринбоев, 82).

Ўхшаш янгиликлар