Почеттино Левандовскининг жароҳати ҳақида: «Тоттенҳэм»да Кейнсиз «Манчестер Сити» тўсиғидан ўтганмиз»
Шанба, 03 Апрел
2733

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг жароҳат туфайли ЕЧЛ 1/4 финал баҳсларини ўтказиб юборишига ўз фикрини билдирди.

«Менда яхши мисол бор. 2019 йилда «Тоттенҳэм» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Манчестер Сити» (1:0, 3:4) билан ўйнаганида, Ҳарри Кейн дастлабки баҳснинг биринчи таймида жароҳат олганди. Биринчи ўйиннинг деярли бир соатини ва иккинчи баҳсни тўлиқ усиз ўтказдик. Ва Кейн ҳам «Бавария»даги Левандовски каби асосий ҳужумчи эди. Йўқотишга қарамай, кейинги босқичга чиқдик.

«Бавария»да Левандовскидан ташқари ақл бовар қилмайдиган футболчилар кўп. Уларнинг ҳақиқий кучи – жамоа. Бу клуб жуда кучли», – дейди Почеттино Le Parisien'га берган интервьюсида.

32 ёшли Левандовски Полша миллий жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Андоррага (3:0) қарши баҳсда жароҳат олди ва Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «ПСЖ»га қарши ҳар икки ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. У бу мавсумда Бундеслигада 25та ўйинда 35та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар