«Насаф» «Турон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритди
Шанба, 03 Апрел
5045

Суперлига 4-тури доирасида Қаршида ўтган «Насаф» - «Турон» учрашуви якунига етди.

Бу ўйингача икки жамоа ҳам мавсумда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётганди. Қизиқарли кечган баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлига дебютантини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги дастлабки муваффақиятни нишонлашди.

Натижада «Насаф» 5 очко билан 7-ўринга кўтарилган бўлса, «Турон» 1 очко билан сўнгги 14-ўринда қолди.

Суперлига. 4-тур. 3 апрель
«Насаф» - «Турон» - 4:0
Ҳакам
: Вадим Агишев (Тошкент)
Голлар: Муродбек Хўжамбердиев 35, Марко Станоевич 50, Шерзод Насруллаев 80, Ҳусайн Норчаев 86.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Хўжамбердиев, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов (4.Ҳусниддин Алиқулов, 78), 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (20.Суҳроб Нуруллоев, 46), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
«Турон»: 96.Ислом Абдуллаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3. Даврон Умиров, 5. Ғиёс Комилов, 7. Кваме Карикари (11. Асилбек Қаюмов, 68), 9.Жасур Ҳакимов (4. Аслиддин Тоштемиров, 44), 17. Музаффар Музаффаров, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 43.Ким Бо Йонг (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 61), 55. Деян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар