«Захира ўриндиғидаги футболчилар ўз сўзларини айтишди». Хайрулла Каримов Қосимовнинг матбуот анжуманига келмагани сабаби ва муҳим ғалаба ҳақида
Жума, 02 Апрел
1926

Суперлига 4-тури доирасидаги ОКМК - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўрнига ОКМК клуби жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Хайрулла Каримов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Бугунги баҳс курашларга бой ўтди. Икки ҳафталик танаффус барибир ўз таъсирини кўрсатди. Шунга қарамай, икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унча чиқмагандир, иккинчи бўлимда яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Бош мураббий нега матбуот анжуманида чиқмади? Раҳбарлар чақириб қолишди, шунга узр айтдилар, мен чиқдим. 

VAR вазияти ва пенальти? Ҳакамлар кўриб чиқишди, демак пенальти бўлганки, ҳакамлар шундай қарорга келишди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар бўйи узун футболчилари ҳисобига ўйнашга ҳаракат қилишди. 

Бу – футбол. Шу боис таркибни 21-22 ўйинчи йиғилади. Фикримча, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар ўз сўзларини айтишди», - дея олмалиқликлар мураббийи Хайрулла Каримовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар