Суперлига. «Қўқон-1912» «Бунёдкор» ўйинида кучлар тенг келди
Жума, 02 Апрел
1714

Суперлига 4-тури доирасида «Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида «Бунёдкор»га қарши майдонга тушди. 

Учрашув давомида икки томонда ҳам ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар юзага келган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди – 0:0.

Натижада «Бунёдкор» очколари сонини 7тага етказиб 3-ўринда қолган бўлса, «Қўқон-1912» 6 очко билан ҳозирча 4-ўринда бормоқда.

Суперлига. 4-тур. 2 апрель
«Қўқон-1912» - «Бунёдкор» - 0:0
Бош ҳакам
: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 7. Асадбек Собиржонов, 10. Шоҳназар Норбеков, 11. Мўминжон Мелиев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 33.Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба
Захирада: 46.Хуршид Хўжаев, 8.Фарҳод Бекмуродов, 13.Сардор Азимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 18.Анваржон Ҳожимирзаев, 20.Иқболжон Маликжонов, 99.Андрей Сидоров.
«Бунёдкор»: 1.Равшан Ягудин, 4. Даврон Эргашев, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 8. Санжар Рашидов, 9. Фаррух Икромов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 35. Иброҳим Ибрагимов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар