«Навбаҳор» ОКМКдан қолишгани йўқ». Виктор Жалилов мағлубият ва Иван Соловьевнинг нега майдонга тушмагани ҳақида 
Жума, 02 Апрел
2422

Суперлига 4-тури доирасидаги ОКМК - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин икки жамоа учун ҳам оғир ўтди. Омад олмалиқликлар томонида бўлди. Биз ҳам яна гол уришимиз мумкин эди, аммо омад биздан юз ўгирди. 

- Айнан қайси жабҳада жамоангиз ОКМКга ютқазди, деб ўйлайсиз?
- Қайсидир жиҳатдан ютқаздик, қайсидир жабҳада улардан устунроқ эдик. Умуман олганда эса ўйинда тенгкураш кузатилганди. Ҳисобда ортда қолдикми, демак ютқаздик. 

- Айрим футболчиларнинг вазиятлардаги тартибсиз ҳаракатини қандай изоҳлайсиз?
- Қандайдир пала-партишлик бўлди, деб ўйламайман. Шунчаки гол ўтказиб юборганимиздан кейин бироз шошма-шошарликка йўл қўйдик. Умуман олганда эса рақибдан қолишдик деб ўйламайман.

- Иван Соловьевнинг бугунги ўйинга майдонга тушмагани нима билан боғлиқ?
- Соловьев оёқ мушакларидаги жароҳати сабабли майдонга туша олмади. Уни ўйинга тушириб, таваккал қилишни истамадик. Об-ҳаво шароитини ҳам инобатга олиб, уни майдонга туширмадик, - дея «Навбаҳор» бош мураббийи Виктор Романовичнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар